Хитой фуқаролари Қозоғистонда сув жониворларини ноқонуний кўпайтириш билан шуғуллангани учун ҳибсга олинди

Жиноят
Фото: Казинформ

Хитой фуқаролари квартирада сув ҳайвонларини кўпайтириш бўйича лаборатория ташкил қилганликда гумон қилинган. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, улар Қозоғистонга ёзнинг ўрталарида келган.

“Икки нафар Хитой фуқароси Павлодар вилоятининг Усол кичик туманидаги ижарага олинган хонадонда республикадан олиб чиқиш тақиқланган сув жониворларини етиштириш бўйича лаборатория ташкил қилишда гумон қилинмоқда.

Ҳуқуқ посбонлари жигарранг кукунли қоплар, найчалар ва суюқликлар солинган шиша аквариумни топдилар.

“Улар воқеа жойига етиб келган тезкор тергов гуруҳи ва миграция хизмати ходимларига Хитой фуқаролари ҳайвонларни уйда қандай етиштирганликлари ва уларни қаерга олиб кетмоқчи бўлишганини тушунтиришди”, — деб ёзади ваколатли орган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 335-моддаси 1-қисми 1-банди билан судга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги хабарлар