Ҳиндистон ва Канада ўртасида халқаро низо келиб чиқди

Ҳиндистон
Фото: Kazinform коллажи

Ҳиндистон ва Канада ўртасида халқаро можаро Канада ҳудудида Сикхлар етакчиси Хардип Сингх Ниджарнинг ўлдирилиши туфайли келиб чиқди, деб хабар беради Кazinform агентлиги CNNга таянниб.

Канада бош вазири Жастин Трюдо мамлакат разведка хизматларида Нижарнинг ўлимини Ҳиндистон билан боғловчи “ишончли” далиллар борлигини айтганидан сўнг, Канада олий даражадаги ҳинд дипломати Паван Кумар Райни мамлакатдан чиқариб юборди.

"Сўнгги бир неча ҳафта ичида Канада хавфсизлик хизматлари Ҳиндистон ҳукумати агентлари ва Канада фуқароси Хардип Сингх Ниджарнинг ўлими ўртасидаги эҳтимолий боғлиқлик ҳақидаги ишончли даъволарни фаол равишда текширмоқда", – деди Трюдо душанба куни Парламентда.

Бундан ташқари, унинг ҳукумати "ушбу қотилликка алоқадорларни жавобгарликка тортиш" учун барча зарур чораларни кўришини айтди.

Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли ҳинд дипломатининг чиқариб юборилганини тасдиқлади, у ҳам Ниджар Канададаги ҳинд разведкаси раҳбари эканлигини таъкидлади.

Ниджар Британия Колумбияси провинциясидаги таниқли сикхлар етакчиси эди. Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, у шу йил июнда Суррейдаги сикхлар ибодатхонаси олдида юк машинасида ниқобли икки қуролли шахс томонидан отиб ўлдирилган.

Унинг ўлими юз минглаб Канада сикхлар жамоасини ҳайратда қолдирди ва ғазаблантирди.

Бир неча йил аввал Ҳиндистон Ниджарни сикх сепаратистик ҳаракатининг аъзоси эканлигини ва террорчилик хавфи туғдириши мумкинлигини эълон қилган эди.

Трюдо, шунингдек, ўтган ҳафта G20 саммитида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан бўлган шахсий суҳбат чоғида Ниджарнинг ўлими масаласини кўтарганини айтди.

“Канада тупроғида Канада фуқаросининг ўлдирилишида хорижий ҳукуматнинг ҳар қандай иштироки бизнинг суверенитетимизни бузиш ҳисобланади”, – деди у.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Канада полицияси Ниджарнинг ўлимига алоқадорликда ҳеч кимни ҳибсга олмаган.

Сешанба куни Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Канада бош вазирининг даъволарини рад этиб баёнот берди, деб хабар беради BBC News.

"Ҳиндистон ҳукумати Канададаги ҳар қандай зўравонлик актида иштирок этгани ҳақидаги даъволар асоссиздир", – деди Ҳиндистон вазирлиги.

Сўнгги хабарлар
telegram