14:49, 18 Сентябрь 2023 | GMT +5
420 йўловчиси бўлган Россия самолёти Ақтўбе аэропортига қўнишга мажбур бўлди
420 йўловчиси бўлган Россия самолёти зудлик билан Ақтўбе аэропортига қўнди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Бугун соат 05:27 да Туркиянинг Анталия шаҳридан Россиянинг Екатеринбург шаҳрига учаётган самолётда техник носозлик юзага келиб, Ақтўбе аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Самолёт бортида 420 га яқин одам бўлган.
«Red Wings» авиакомпаниясининг Boeing 777 самолётида 420 га яқин одам бўлган. Уларга бошқа самолёт келган.
“Жорий йилда 3-4 та шундай ҳолат қайд этилган. Яқинда Шарм-эль-Шейхдан ҳам самолёт қўнди”, – деди Алия Молдағулова номидаги Ақтўбе халқаро аэропорти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Дастан Малиев.
Муаллиф: Алтинай Сағиндиқова