2020 йилдан бери ўзбекистонликлар 255 кг олтин қуймалар сотиб олган

Олтин
Фото: xs.uz

Ўзбекистон Марказий банки сўнгги уч йил ичида мамлакатда қанча олтин қуймалари ва эсдалик тангалари сотилганини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform xs.uzга таяниб.

Бу даврда аҳоли томонидан 2 951 дона олтин ва 3 864 дона кумушдан тайёрланган эсдалик тангалари сотилган. Уларни банклар орқали сотиб олиш мумкин.

“Шунингдек, 2020 йилдан бери ўзбекистонликлар 255 кг оғирликдаги 13 130 та олтин қуймаларини сотиб олган. Олтиндан тайёрланган қуймаларнинг 75 фоизи Тошкент шаҳридан сотиб олинган”, - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар