Россия компанияларининг Қозоғистонга кўчиши давом этмоқда
Россия компанияларининг Қозоғистонга кўчиши давом этмоқда. Бироқ, сўнгги пайтларда унинг суръати сезиларли даражада пасайган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Finprom.kz портали маълумотларига кўра, сўнгги йилларда мамлакатда хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган юридик шахслар сони 24,3 фоизга ошиб, 54,4 мингтага етган. Бироқ бундай корхоналарнинг тўрттасидан фақат учтаси ишлаб турибди. Август ойида уларнинг сони 41,4 мингтани ташкил этди.
Мамлакатга келаётган юридик шахсларнинг 78 фоизини савдо, хизмат кўрсатиш, IT-кластер, маъмурият ва ёрдамчи хизматлар соҳаси мутахассислари ташкил этади.
Мамлакатда фаолият юритаётган хорижий корхоналар орасида Россия компанияларининг улуши 44,9 фоизни ташкил этади.
Кейинги ўринларда турк ишбилармонлари. Август ойи охирида Қозоғистонда ушбу мамлакатнинг 3,7 минг юридик шахси бор. Кучли учликка Ўзбекистон ҳам кирди, унинг резидентлари Қозоғистон Республикасида 2,7 минг компанияга (плюс 35,7%) эга.