Қозоғистон ва Финляндия раҳбарлари БМТни ислоҳ қилиш юзасидан фикр алмашдилар

Давлат раҳбари Финляндия Президенти Саули Ниинистё билан музокаралар ўтказди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Президент
Фото: Очиқ манбалардан олинди

Қасим-Жомат Тоқаев Финляндия Шимолий Европа давлатлари орасида Қозоғистоннинг энг йирик савдо шериги ва сармоя ҳажми бўйича биринчи ўринда туришини таъкидлади.

Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун катта имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Саули Ниинистё Қозоғистон Финляндиянинг жуда муҳим ҳамкори эканлигини ва икки томонлама кун тартибининг барча йўналишлари бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Томонлар халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари, жумладан, БМТни ислоҳ қилиш юзасидан фикр алмашдилар.

Давлат раҳбари Финляндия Президентини келаси йили бўлиб ўтадиган Астана халқаро форумининг асосий маърузачиларидан бири сифатида Қозоғистонга таклиф қилди.

Сўнгги хабарлар