Байрутдаги АҚШ элчихонасига ҳужум уюштирилди

АҚШнинг Байрутдаги элчихонаси биносига шахси ҳали аниқланмаган одамлар томонидан ўқ узилди, дея хабар беради Kazinform Аnadolu агентлигига таяниб.

Байрут
Фото: Anadolu Agency

Ливан матбуотининг хабар беришича, пойтахт шимолида жойлашган Байрутдаги АҚШ элчихонаси биносига қуролли ҳужум уюштирилган.

Отишма натижасида бир нечта ўқ бинонинг асосий дарвозасига ва унинг олдидаги автотураргоҳда турган машиналарга тегиб кетган.

Ҳужумда қандай қурол ишлатилгани, қурбонлар ёки ярадорлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Элчихона ҳозирча ҳужум юзасидан баёнот бермаган.

Эътиборлиси, бу воқеа 1984 йил 20 сентябрда АҚШ элчихонасига бомба ўрнатилган автомобиль ҳужумининг 39 йиллигига тўғри келган.

Ўшанда террорчилар Байрут халқаро аэропорти ёнидаги Халдадаги денгиз пиёдаларининг штабига ҳужум қилишди.

Портловчи моддалар ортилган юк машинаси тўсиқни бузиб, ҳарбий казарма томон йўл олди. Натижада 241 пиёда аскар ҳалок бўлди.

Сўнгги хабарлар