Тоқаев Кения Президенти Уильям Рутони Қозоғистонга таклиф қилди

Президент
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Кения Республикаси Президенти Уильям Руто билан учрашди, дея хабар беради Кazinform.

Учрашувда Кения билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Президент Кения Африка қитъасидаги жадал ривожланаётган давлатлардан бири эканини қайд этиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан алоҳида манфаатдор давлат эканини таъкидлади.

- Кениянинг ривожланиши, иқтисодий ва ташқи сиёсатини кузатиб бораман. Шунингдек, Қозоғистон ва Кения ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш учун ҳамкорлик қилишга тайёрман, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Ўз навбатида, Уильям Руто қозоғистонлик компанияларни Кения иқтисодиётига, жумладан, ғалла терминали қуриш орқали Момбаса портини кенгайтириш имкониятларига фаол сармоя киритишга чақирди.

 

Президент
Фото: Ақорда

 

Давлат раҳбари ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятларини ўрганиш мақсадида Кенияга савдо миссиясини жўнатиш ниятида эканини айтди.

Президент Африка давлатлари билан ўзаро муносабатларни икки томонлама даражада ва кўп томонлама бирлашмалар доирасида, биринчи навбатда, БМТ доирасида ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари Уильям Рутони келгуси йили Қозоғистонга ташриф буюришни ва Астана халқаро форумида иштирок этишга таклиф қилди.

Сўнгги хабарлар