«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Туркия ва Суриядаги зилзилалардан сўнг соғлиқни сақлаш эҳтиёжлари учун зудлик билан 84,5 миллион доллар ажратишга чақирмоқда», - дейилади ташкилот тарқатган хабарда.
Маълумки, ушбу маблағлар номи тилга олинган давлатларга юбориладиган дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар сотиб олишга йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, 6 феврал куни Қаҳраманмарашда 7 баллдан юқори бўлган икки марта зилзила содир бўлган. Зилзилалар мамлакатнинг 10 та вилоятида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган.
Президент Режеп Таййип Эрдоған Туркияда табиий офат қурбонлари учун етти кунлик миллий мотам эълон қилди.
Охирги маълумотларга кўра, зилзила қурбонлари сони 39,6 минг кишидан ошган.