Қозоғистонлик спортчи словениялик Вероника Эрьявец билан биргаликда мусобақада иккинчи ракетка сифатида қайд этилган эди.
Улар финалда турнирнинг биринчи ракеткалари — украиналик Валерия Страхова ва россиялик Анастасия Тихонова билан бош соврин учун баҳслашди.
Финал учрашуви 6:4, 6:3 ҳисобида қозоғистонлик-словениялик жуфтлик фойдасига ҳал бўлди.
Бир соат 16 дақиқа давом этган учрашувда Жибек ва Вероника битта эйс билан бирга 6 та брейк-пойнтнинг ярмидан фойдаланди. Россиялик жуфтлик эса 6 та брейк-пойнтдан фақат биттасини амалга оширди.
Ж. Қуланбаева ва В. Эрьявец ўтган ҳафта Колумбияда ҳам шундай мусобақада ғолиб чиққан эди.
Қозоғистонлик теннисчи айни пайтда WTA Live рейтингида 78-ўринга кўтарилди. Бу унинг шахсий рекорд натижаси ҳисобланади.