Жибек Қуламбаева Ҳиндистондаги турнирда япониялик теннисчини иккинчи марта мағлуб этди

ASTANА. Кazinform — Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 473-ракеткаси Жибек Қуламбаева Ченнай (Ҳиндистон) WТА 250 турнирининг яккалик баҳсларида иккинчи босқичга йўл олди.

Фото: ҚТФ

Жибек биринчи босқичда дунёнинг 282-ракеткаси, япониялик Мэй Ямагутига қарши ўз маҳоратини намойиш этди.

Бу икки теннисчининг иккинчи учрашуви эди. Бунгача саралаш турнирининг финалида Жибек япониялик спортчини кескин курашда 3:6, 6:3, 7:6 (7:4) ҳисобида мағлуб этган эди.

Қуръага кўра, Ж. Қуламбаева ва М. Ямагути яна асосий тўрда тўқнаш келишади.

Бу сафар Жибек биринчи сетда 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қозоғистонлик спортчи иккинчи сетда ҳам устунлик қилди – 7:5.

2 соат давом этган ўйинда Қуламбаева ҳеч қандай эйс фойданмади, аммо 10 та брейк-пойнтдан 7 тасини фойланади. Ямагути 5 та брейк (13 та брейк-пойнт) билан ажралиб турди.

Шундай қилиб, Ченнайда М. Ямагутини икки марта мағлуб этган Жибек Қуламбаева чорак финал йўлланмаси учун дунёнинг 160-ракеткаси, яна бир япониялик Маи Хонтама билан рақобатлашади.

Эслатиб ўтамиз, Жибек Қуламбаева Ҳиндистондаги турнирда рақибини камбэк эвазига мағлуб этди.