Жей Лонинг Алматидаги концерти қандай ўтди

ALMATY. Kazinform — Жаҳон эстрадаси юлдузи Женнифер Лопес Алматидаги “Марказий” стадионда яккахон концерт дастурини тақдим этди.

Фото: Досбол Атажан/Kazinform

Мусиқий кечада 20 мингдан ортиқ киши, жумладан, қозоғистонликлар ва АҚШ, Япония, БАА, Канада, Жанубий Корея каби 35 дан ортиқ давлатдан 8 минг томошабин иштирок этди. Жей Ло ўз мухлислари олдида 2 соатдан кўпроқ вақт давомида чиқиш қилди. Америкалик юлдузнинг куйлаши ва оловли рақслари томошабинларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Фото: Kazinform

Концертнинг энг қизиқарли дақиқаларидан бири - Женнифер Лопеснинг ёш ота-оналарга чақалоғининг жинсини аниқлашда ёрдам бергани бўлди. Юлдуз буни илтимос қилган эр-хотин қиз кутаётганини саҳнадан эълон қилди.

Алматидаги концерт - Ж.Лонинг «Up All Night» гастролларининг 19-чи ва охирги концерти бўлди.

Фото: Досбол Атажан/Kazinform

Концертдан сўнг кўнгиллилар “Тоза Қозоғистон” экологик акцияси доирасида стадион ичи ва ташқарисини тозаладилар.

Фото: Досбол Атажан/Kazinform

Жами концерт давомида 2960 нафар ходим жамоат хавфсизлигини таъминлади. Жумладан, 2240 нафар полициячи, 600 нафар ҳарбий хизматчи, 120 нафар хусусий хавфсизлик агентликлари вакиллари ва 300 нафар кўнгиллилар.

Фото: Kazinform

Концертга келганларга қулайлик яратиш мақсадида “Марказий” стадионга бепул автобуслар қатнови ташкил этилди. Бир неча йўналишда 50 дан ортиқ автобус қатнови йўлга қўйилди.