Корея денгиз фанлари ва технологиялари институти (KIOST) маълумотларига кўра, «Вандолчхо» станцияси Хупо порт шаҳридан тахминан 25 километр шарқда жойлашган.
У мамлакатдаги тўртинчи денгиз кузатув иншоотига айланди. Шунингдек, у Япония денгизида тўғридан-тўғри қурилган биринчи шундай иншоотдир.
Иншоотнинг баландлиги 53 метрни ташкил этади. Қурилиш қиймати тахминан 24 миллиард вон (15,8 миллион АҚШ доллари) га баҳоланмоқда.
Станция денгиз маълумотлари ва метеорологик шароитларни реал вақт режимида кузатиш учун мўлжалланган.