TASHKENT. Kazinform — Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ўзбек жанг санъати бўйича ташкил этилган қитъа чемпионатида Қозоғистон, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон каби давлатлардан 1500 нафардан ортиқ спортчилар ғолиблик йўлида курашга киришди, деб хабар беради UzA.
Чемпионатнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этганлар Ўзбек жанг санъати спорт турининг халқаро майдонда кенг ривожланаётгани, ёшларнинг севимли спорт турига айланиб улгургани, унинг йўналиш ва машқларида миллий қадриятлар тимсоли акс этганини таъкидлашди.
Мусобақанинг илк кунида 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган ёш атлетлар "Жанг кураши" йўналиши бўйича кураш олиб боришган бўлса, беллашувларнинг иккинчи кунида 16-17 ёш ва катталар ўртасида "Темурийлар беллашуви" ҳамда "Кўргазмали чиқиш" йўналишларида ўзаро куч синашди.
Беллашувларни турли давлатлардан келган ҳакамлар соф ўзбек тилида жанг санъати қоидалари асосида баҳсларни бошқариб боргани миллий спорт турларимиз дунё бўйлаб кенг ривожланаётганидан далолат, дейиш мумкин.
Муросасиз ўтган мусобақалар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Ўзбекистон терма жамоаси қўлга киритди. 2-ўрин Қозоғистон жамоаси, 3-ўринларни эса Қирғизистон ва Тожикистон спортчилари қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Сергей Фомин Хитойдаги халқаро турнирда ўйнамоқда.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.