Зарина жароҳат туфайли икки йиллик танаффусдан сўнг фақат шу йил кортга қайтди. Курумида бўлиб ўтган биринчи даврада Заринага дунёнинг 410-ракеткаси, 24 ёшли Сакура Хосоги рақиблик қилди.
Биринчи партияда қозоғистонлик спортчи 6:4 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи сетда Хосоги жавоб қайтарди – 6:3.
Учинчи, ҳал қилувчи сетда Зарина тай-брейкда ғалаба қозонди - 7:6 (7:2). Учрашув 2 соат 25 дақиқа давом этди.
Зарина Дияс чорак финалга чиқиш учун Таиланднинг 214-ракеткаси 21 ёшли Мананчэйа Савангкаев билан беллашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жибек Қуламбаева Загребдаги мусобақанинг учинчи ракеткасини мағлуб этгани ҳақида ёзган эдик.