ASTANА. Кazinform — Мўғулистон ҳукумати бензин савдосига вақтинчалик чеклов жорий қилди. Август ойининг ўрталарига қадар бензин автомобилнинг давлат рақами жуфт ёки тоқ бўлишига қараб сотилади. Бундан ташқари, бир вақтнинг ўзида сотиб олиш мумкин бўлган максимал миқдор 50 минг тугрик (тахминан 14 доллар) билан чекланган, деб хабар беради Montsame .
Чекловлар 4 август куни соат 00:00 дан кучга кирди ва 15 августгача давом этади. Энди ҳайдовчилар бензинни фақат автомобилининг давлат рақами жуфт ёки тоқ бўлишига қараб сотиб олишлари мумкин. Шунингдек, ёқилғи қуйиш шохобчаларида идишларга бензин қуйиш тақиқланган.
Ҳукумат бундай чоралар мавжуд ёқилғи захираларини самарали тақсимлаш, ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги навбатларни камайтириш ва қишлоқ жойларига узлуксиз ёқилғи етказиб беришни таъминлаш имконини беради, деб ҳисоблайди.
Саноат ва минерал ресурслар вазири Гонгорин Дамдиням ёқилғи тақчиллигини нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб беришдаги глобал логистика узилишлари ва халқаро энергетика инқирози билан боғлади.
Мўғулистон ўз захираларини тўлдириш учун қўшимча таъминот манбаларини излай бошлади. Бундан ташқари, мамлакат расмийлари Россия билан нефть маҳсулотлари экспортини кўпайтириш масаласини муҳокама қилмоқда ва Жанубий Корея ҳукумати ва маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводлари билан янги таъминот бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон биржаларида нефть нархи пасайди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.