Жаҳон биржаларида нефть нархи пасайди
ALMATY. Кazinform – 3 август ҳолатига кўра, жаҳонда нефть нархи пасайди.
Биржадаги савдо маълумотларига кўра, WТI хом нефтининг нархи 5,95% га пасайиб, бир баррел учун 79,63 долларни ташкил этди. Brent нефти эса 5,20% га пасайиб, 83,36 долларни ташкил этди.
Шу билан бирга, Urals хом нефтининг нархи бироз пасайиб (-0,97%), 1 баррел учун 84,56 долларни ташкил этди.
Таъкидлаш жоизки, аввалроқ Қозоғистон, Саудия Арабистони ва Россия каби еттита ОПEК+ давлати 2026 йил сентябридан бошлаб нефт қазиб олишни кунига 188 минг баррелга оширишга келишиб олган эди.
Эслатиб ўтамиз, ОПEК+ йиғилиши олдидан нефть нархи 90 долларга яқинлашгани ҳақида хабар берган эдик.