SAPPORО. Кazinform - Япония полицияси ўтган ой Саппородаги меҳмонхоналардан бирида боши кесилган жасад топилгани муносабати билан ҳибсга олинган оиланинг уйидан эркакнинг боши тасвирланган видеони топди, дея хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига таяниб.
Видеода қўлқоп кийган бировнинг қўли кесилган бошга қандай тегиши кўрсатилган. Буларнинг барчаси июль ойи охирида эркак кишининг жасадини парчалаганликда гумонланиб ҳибсга олинган 59 ёшли психиатр Осаму Тамура ва унинг 29 ёшли қизи Руна уйининг ҳаммомида содир бўлади. Тамуранинг рафиқаси Хироко ҳам ҳибсга олинган.
Полиция видеони уларнинг уйини тинтув қилиш чоғида топди, дейди манба.
Бош Саппородаги Сусукино кўнгилочар туманидаги меҳмонхонада кесилгани тахмин қилинмоқда.
Жабрланувчи 62 ёшли Хитоши Ура шу йилнинг 1 июль куни соат 22:50 атрофида меҳмонхонага кирган. Полиция ўша оқшом уни меҳмонхонага кузатиб борган шахс психиатрнинг қизи Руна Тамура эканлигини тахмин қилмоқда.
Полиция маълумотларига кўра, эртаси куни соат 2 ларда бир киши жабрланувчи жойлашган меҳмонхона хонасидан чамадон билан чиқиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, Уранинг боши кесилган жасади 2 июль куни меҳмонхона ходими томонидан, боши эса июль ойи охирида шифокор уйининг ҳаммомидан топилган эди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.