«Бугун «Қозоғистон халқига» жамоат фонди январ воқеалари оқибатида жабрланган оилаларга 1,1 миллиард тенге миқдорида моддий ёрдам тўлаб берди»
, - дейилади Бош прокуратуранинг Kazinform саволига берган жавобида.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, январ воқеалари чоғида 238 киши, жумладан, 219 нафар тинч аҳоли, 19 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳалок бўлган. 16 нафар тиббиёт ходими, 34 нафар ўт ўчирувчи, 8 нафар қутқарувчи жароҳатланган.
Муаллиф: Марлан Жиембай