Январь ойида 1,7 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Қатарга борган

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида жами 1 741 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Қатарга сафар қилган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • саёҳат – 1 619 нафар;
  • қариндошларни йўқлаш – 95 нафар;
  • ўқиш – 22 нафар;
  • хизмат юзасидан – 4 нафар;
  • даволаниш – 1 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь ойида 589 647 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда деярли 38,2 минг нафарга ёки 6,9 % га ошган.

Шунингдек, Ўзбекистонликлар 1 йилда ўқиш мақсадида 35 та давлатга сафар қилган.