— Дунё етакчиси Покровск бўлиб, у ерда метеостанция −51,7°ни қайд этган. Республиканинг Оленек туманидаги Сухана метеостанцияси иккинчи ўринга жойлашди, у ерда −49,4° қайд этилган. −48,7° қайд этилган Крест-Халджай қишлоғи учинчи ўринда, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, энг иссиқ жойлар рейтингида дастлабки иккита ўрин Австралия ва Жанубий Африкага насиб этди.
— Ғарбий Австралиядаги Тельфер шаҳрида ҳаво ҳарорати 44,1° га етди, Сидней аэропортида термометр 42,6° га кўтарилди ва Жанубий Африкадаги Упингтон метеостанцияси 39,2° ни қайд этди, — деди агентлик вакили.
Синоптиклар Москва вилоятининг метеорологик кўрсаткичларига ҳам эътибор қаратдилар. Энг иссиқ кун Черусти посёлкасида қайд этилди, у ерда ҳаво ҳарорати 1,6° ни ташкил этди. Каширада эса кеча минтақадаги энг совуқ кун бўлди, у ерда термометр −3,2° га тушди.
Эслатиб ўтамиз, 20-22 декабрь кунлари Қозоғистоннинг айрим жойларида 35 даража совуқ бўлиши ҳақида хабар берган эдик.