Яқин уч кун ичида Қозоғистонда ёғингарчилик кутилмоқда

ASTANА. Кazinform – “Қазгидромет” РДК синоптиклари республика бўйича 9, 10 ва 11 сентябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: Виктор Федюнин / Kazinform

Республиканинг аксарият ҳудудларида яқин кунларда об-ҳаво ғарбий циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосфера фронтлари томонидан белгиланади.

Айрим ҳудудларда ёмғир ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда: шимолда, 9–10 сентябрда шимоли-ғарбда, 9 ва 11 сентябрда шарқда, 10–11 сентябрда республиканинг жануби-шарқида ва марказида ёмғир ва дўл ёғиши, кучли шамол бўлиши мумкин. Республиканинг кўплаб ҳудудларида шамол тезлиги кучаяди, шимоли-ғарб, шимол, шарқ ва марказда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Мамлакат жанубида чанг бўронлари кутилмоқда.

Ҳарорат фонида пасайиш кутилмоқда:

  • Ғарбда кечаси 5… 16°, кундузи 18… 25° илиқ;
  • Шимоли-ғарбда кечаси 1-11°, тупроқ юзасида 2° совуқ, кундузи 8-16°, вилоят жанубида 23° илиқ;
  • Шимолда кечаси 5-10°, кундузи 9-15°;
  • Марказда кечаси 5-13°, кундузи 13-21°;
  • Шарқда кечаси 3… 11°, кундузи 10… 20°;
  • Жанубда кечаси 10… 20°, кундузи 23… 33°.

Мамлакатнинг жануби-ғарби ва жануби-шарқида ҳарорат фонида сезиларли ўзгаришлар кутилмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Қазгидромет” РДК 8 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида хабар берган эди.