Владимир Путиннинг Қозоғистонга расмий ташрифи акс этган видео эълон қилинди
07:26, 10 Ноябрь 2023
Ақорда матбуот хизмати Россия Президенти Владимир Путиннинг Қозоғистонга расмий ташрифи акс этган видеолавҳани эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путинни Астана аэропортидан кутиб олди.
Ақордада Владимир Путинни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин кичик таркибда музокара ўтказди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин бир қатор ҳужжатларни имзоладилар.