V Параосиё ўйинлари: Дастан Муқашбеков кумуш, Иван Зелезняк бронза медалини қўлга киритди

ASTANA. Kazinform — Бугун Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида бўлиб ўтаётган V Параосиё ўйинлари доирасида пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида F36 синфида ядро улоқтириш мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия ишлари қўмитасининг имконияти чекланган шахслар учун спорт тайёргарлиги маркази хабар берди.

Фото: @parateamkz

Қозоғистонлик спортчилардан Дастан Муқашбеков 15,47 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритган бўлса, Иван Зелезняк 12,71 метр натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.

Фото: @parateamkz

Мусобақа натижалари:

1-ўрин: Бахтиёров Б. (Ўзбекистон) — 15,98 метр (Параосиё ўйинлари рекорди).

2-ўрин: Дастан Муқашбеков (Қозоғистон) — 15,47 метр.

3-ўрин: Иван Зелезняк (Қозоғистон) — 12,71 метр.

Фото: @parateamkz

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нуршат Тўлеуқасим ҳам Параосиё ўйинларида пара камондан отиш бўйича бронза медалини қўлга киритгани ҳақида хабар берилган эди.