Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–июль ойлари давомида Ўзбекистонда жами 51 159 та корхона ва ташкилот ташкил этилган (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз).

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 фоизга ошган.

Улар ҳудудлар кесимида қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри – 11 175 та
  • Тошкент вилояти – 5 005 та
  • Хоразм вилояти – 4 640 та
  • Фарғона вилояти – 4 288 та
  • Самарқанд вилояти – 3 809 та
  • Қашқадарё вилояти – 3 211 та
  • Сурхондарё вилояти – 2 999 та
  • Бухоро вилояти – 2 880 та
  • Андижон вилояти – 2 689 та
  • Наманган вилояти – 2 626 та
  • Қорақалпоғистон Респ.– 2 370 та
  • Жиззах вилояти – 2 193 та
  • Навоий вилояти – 2 006 та
  • Сирдарё вилояти – 1 268 та

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жаҳоннинг 197 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда.