Ўзбекистоннинг икки қишлоғи Қирғизистон таркибига ўтди

BISHKEK. Kazinform - Давлат чегарасини демаркация қилиш доирасида Ўзбекистон Қирғизистонга икки аҳоли пунктини топширди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Бишкекдаги мухбири.

Фото: ktmedia.kg

Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот котиби Аскат Алагозов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон таркибига аввал Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятига қарашли бўлган Чонгара ва Таш-Тобо қишлоқлари кирган. Уларда тахминан 2,5 минг этник қирғизлар истиқомат қилади. Рўйхатдан ўтказиш ишлари якунлангач, уларга Қирғизистон фуқаролиги берилади.

Ушбу аҳоли пунктлари эвазига Бишкек Тошкентга чегара олди ҳудудида майдони тенг бўлган ер участкаларини берди.

Бундан ташқари, томонлар 236 гектарга тенг ҳудудни алмашди. Бу Қирғизистонга Сай қишлоғидан Таян қишлоғига тўғридан-тўғри автомобиль йўлини қуриш имконини беради. Янги йўналиш туфайли Баткен вилояти аҳолиси Айдаркендан Баткенга ушбу қишлоқлар орқали тўғридан-тўғри бориб келиш имконига эга бўлади ва йўл масофаси 225 километрдан 55 километрга қисқаради.

Аввалроқ Қирғизистон ва Ўзбекистон товар айланмасини 2 миллиард долларга етказишни мақсад қилгани хабар қилинган эди.