Ўзбекистонга эркак туристлар кўпроқ ташриф буюрганми ёки аёллар

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 11,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга жами 200 та давлатдан туристлар ташрифи қайд этилган.

Шундан:

  • эркаклар – 6 404 283 нафар;
  • аёллар – 5 275 345 нафар.

Уларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:

  • 0-18 ёш – 1 479 729 нафар;
  • 19-30 ёш – 1 924 358 нафар;
  • 31-55 ёш – 5 923 793 нафар;
  • 56 ёш ва ундан катталар – 2 351 748 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 йилда метрополитен орқали 286 миллиондан зиёд йўловчи ташилган.

Корея Республикасидан Ўзбекистонга 46,3 минг нафар турист ташриф буюрган.