Ўзбекистонда нашриётчилик соҳасида корхоналар сони қанчага етди

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига, Ўзбекистонда нашриётчилик фаолияти соҳасида 2,1 мингта корхона фаолият юритмоқда.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 520 тага кўпайган.

Уларнинг сони йиллар кесимида қуйидагича (1 февраль ҳолатига):

  • 2022 йил – 1 587 та;
  • 2023 йил – 1 677 та;
  • 2024 йил – 1 632 та;
  • 2025 йил – 1 571 та;
  • 2026 йил – 2 091 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига, Ўзбекистонда кийим ишлаб чиқариш соҳасида 6 073 та корхона фаолият юритмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистонда ҳар тўртинчи корхона савдо соҳасида фаолият юритмоқда.