Ўзбекистонда кутубхоналар сони нечта

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , Ўзбекистонда 2026 йил 1 январь ҳолатига 17 763 та кутубхона фаолият юритмоқда.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Уларда 89,2 млн нусхада китоб ва журналлар мавжуд.

Ҳудудлар кесимида кутубхоналар сони қуйидагича:

  • Самарқанд вилояти — 2 044 та;
  • Қашқадарё вилояти — 1 767 та;
  • Сурхондарё вилояти — 1 600 та;
  • Фарғона вилояти — 1 575 та;
  • Наманган вилояти — 1 477 та;
  • Тошкент вилояти — 1 446 та;
  • Тошкент шаҳри — 1 217 та;
  • Хоразм вилояти — 1 100 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 1 058 та;
  • Андижон вилояти — 1 058 та;
  • Бухоро вилояти — 1 049 та;
  • Сирдарё вилояти — 887 та;
  • Жиззах вилояти — 810 та;
  • Навоий вилояти — 675 та.

Маълумот учун, ушбу кўрсаткичга республика ҳудудидаги барча кутубхоналар, таълим муассасалари, ташкилотларга қарашли ахборот-ресурс марказлари ҳамда ахборот-кутубхона марказлари киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган газеталар сони 219 тани ташкил этган.

Шунингдек, Ўзбекистонда спорт мактаблари сони 404 тага етди.