Ўзбекистонда корхоналар сони бўйича қайси ҳудудлар етакчи

ASTANA. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 577,2 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Уларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 41,3 мингтага ёки 7,7 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони:

  • Тошкент шаҳри — 109 781 та
  • Тошкент вилояти — 54 542 та
  • Самарқанд вилояти — 53 457 та
  • Фарғона вилояти — 49 303 та
  • Қашқадарё вилояти — 44 221 та
  • Андижон вилояти — 35 524 та
  • Бухоро вилояти — 35 098 та
  • Наманган вилояти — 33 796 та
  • Хоразм вилояти — 32 512 та
  • Сурхондарё вилояти — 32 030 та
  • Қорақалпоғистон Респ. — 29 471 та
  • Жиззах вилояти — 26 741 та
  • Навоий вилояти — 24 208 та
  • Сирдарё вилояти — 16 522 та

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 19 072 та корхоналар фаолият юритмоқда.