Ўзбекистонда чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони 19 мингтадан ошди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 19 072 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Улардан 4 392 таси қўшма ва 14 680 таси хорижий корхоналардир.
Сўнгги беш йилда чет эл инвестициялари иштирокида фаолият юритаётган корхоналарнинг умумий сони 1,4 баробарга, шу билан бирга хорижий корхоналарнинг жамига нисбатан улуши 55,5 фоиздан 77 фоизгача ошган.
Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:
- Хитой — 5 398 та;
- Россия — 3 260 та;
- Туркия — 2 186 та;
- Қозоғистон — 1 240 та;
- Жанубий Корея — 714 та;
- Афғонистон — 655 та;
- Озарбайжон — 442 та;
- Тожикистон — 427 та;
- БАА — 425 та;
- Ҳиндистон — 398 та.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 770 та корхоналар фаолият юритаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.