Ўзбекистонда ҳар 1000 та аҳолига 32 та тадбиркор тўғри келади

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда ҳар 1 000 та аҳолига 32,1 та тадбиркорлик субъектлари тўғри келади.

Мазкур кўрсаткичнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:

  • Хоразм вилоятида – 43,5 та;
  • Тошкент шаҳрида – 43,4 та;
  • Сирдарё вилоятида – 37,7 та;
  • Бухоро вилоятида – 37,5 та;
  • Навоий вилоятида – 36,2 та;
  • Андижон вилоятида – 36,0 та;
  • Жиззах вилоятида – 34,6 та;
  • Тошкент вилоятида – 31,0 та;
  • Самарқанд вилоятида – 29,4 та;
  • Наманган вилоятида – 28,5 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 28,0 та;
  • Фарғона вилоятида – 27,6 та;
  • Қашқадарё вилоятида – 26,1 та;
  • Сурхондарё вилоятида 24,3 та.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 281 мингдан зиёд ЯТТлар фаолият юритаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Ўзбекистонда хусусий боғчалар сони ортиб бормоқда.