Ўзбекистонда энг кўп “Cobalt” ва “Damas” автомобиллари ишлаб чиқарилмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-апрель ойларида турли русумдаги 148 859 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,5 минг донага ошган.

Ишлаб чиқарилган автомобиллар русумлар бўйича қуйидагича:

  • Cobalt – 53 802 дона;
  • Damas – 28 352 дона;
  • Tracker – 14 518 дона;
  • Onix – 12 259 дона;
  • KIA – 8 882 дона;
  • BYD – 7 011 дона;
  • Haval – 3 425 дона;
  • Chery – 2 572 дона;
  • Maxсус енгил автомобиллар – 18 038 дона.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-март ойларида турли русумдаги 108 769 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.