Ўзбекистонда қайси автомобиллар энг кўп ишлаб чиқарилмоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-март ойларида турли русумдаги 108 769 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,5 минг донага ошган.
Улар русумлар бўйича қуйидагича:
- Cobalt – 38 397 дона;
- Damas – 21 503 дона;
- Tracker – 10 746 дона;
- Onix – 8 950 дона;
- KIA – 7 105 дона;
- BYD – 5 111 дона;
- Haval – 2 978 дона;
- Chery – 1 981 дона;
- Maxсус енгил автомобиллар – 11 998 дона.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-февраль ойларида турли русумдаги 64 221 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.