Ўзбекистонда аҳолиси сони энг кўп бўлган ТОП-10 туман ва шаҳарлар
09:08, 07 Ноябрь 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 069 116 кишини ташкил этган.
Аҳолиси сони энг кўп бўлган ТОП-10 туман-шаҳарлар рўйхати қуйидагича:
- Наманган шаҳри – 724 911 киши;
- Самарқанд шаҳри – 603 980 киши;
- Ургут тумани – 582 613 киши;
- Андижон шаҳри – 501 131 киши;
- Денов тумани – 438 066 киши;
- Олмазор тумани – 416 838 киши;
- Пастдарғом тумани – 398 063 киши;
- Юнусобод тумани – 391 075 киши;
- Шайҳонтоҳур тумани – 372 674 киши;
- Асака тумани – 366 746 киши.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси энг кўп эканлиги ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Ўзбекистонда энг кўп никоҳ қайси ҳудудда қайд этилгани ҳақида ҳам ёздик.