Ўзбекистонда 8 ойда 770,3 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган
10:09, 24 Сентябрь 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь - август ойларида 770,3 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.
2025 йилнинг январь - август ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:
- Кўмир – 4,7 млн тонна
- Нефть – 434,5 минг тонна
- —Табиий газ – 28,9 млрд куб.м
- Газ конденсати – 760,5 минг тонна
- Юк автомобиллари – 2 714 дона
- Автомобиль двигателлари – 150 254 дона
- Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 248 416 дона
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш ҳажми 9,9 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Ўзбекистонда бўёқлар ва лаклар ишлаб чиқариш ҳажми 31,5 тоннага ошган.