Ўзбекистонда 5,8 мингта оилавий тадбиркорлар фаолият юритмоқда

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган оилавий тадбиркорлар сони 5 841 тани ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида оилавий тадбиркорлар сони қуйидагича:

  • Тошкент шаҳрида – 1 646 та;
  • Тoшкент вилоятида – 1 189 та;
  • Хоразм вилоятида – 612 та;
  • Самарқанд вилоятида – 570 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 525 та;
  • Бухoрo вилоятида – 363 та;
  • Қашқадарё вилоятида – 305 та;
  • Фарғона вилоятида – 146 та;
  • Андижон вилоятида – 141 та;
  • Сурхондарё вилоятида – 135 та;
  • Жиззах вилоятида – 76 та;
  • Наманган вилоятида – 52 та;
  • Навоий вилоятида – 45 та;
  • Сирдарё вилоятида 36 та.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони сўнгги 5 йилда 1,8 баробарга ошган.

Шунингдек, Ўзбекистондаги ҳар учта корхонадан биттаси савдо соҳасида фаолият юритади.