Ўзбекистонда 577,2 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 577,2 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Уларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 41,3 мингтага ёки 7,7 фоизга ошган.

Фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони йиллар кесимида қуйидагича (1 апрель ҳолатига):

  • 2022 йил – 661 418 та;
  • 2023 йил – 578 085 та;
  • 2024 йил – 562 541 та;
  • 2025 йил – 535 893 та;
  • 2026 йил – 577 206 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 март ҳолатига Ўзбекистонда қурилиш соҳасида 1 160 та хорижий корхона фаолият юритмоқда.