Ўзбекистонда 4 ойда 417,5 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-апрель ойларида 417,5 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

Фото: Миллий статистика қўзмитаси

Мазкур даврда айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

  • Кўмир – 1,3 млн тонна;
  • Нефть – 209 минг тонна;
  • Дизель – 381 минг тонна;
  • Табиий газ – 12,6 млрд куб.м;
  • Газ конденсати – 319,3 минг тонна;
  • Автомобиль двигателлари – 80,6 минг дона.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-март ойларида 313,2 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.