Ўзбекистон жаҳоннинг 210 та давлати билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда
12:10, 22 Ноябрь 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–октябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 66,5 млрд АҚШ долларини ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,8 млрд АҚШ долларига ёки 21,5 % га ошган.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида:
- Экспорт – 29 млрд (+27,8 %)
- Импорт – 37,5 млрд (+16,9 %) АҚШ долларини ташкил этди.
Ўзбекистон ташқи савдо ҳамкор давлатлари сони 210 тага етди.
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (19,7 %), Россия (15,9 %), Қозоғистон (5,9 %), Туркия (3,7 %) ва Корея Республикаси (2,2 %) ҳиссасига тўғри келди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 390,3 мингта кичик корхона ва микрофирмалар фаолият юритмоқда.
Ўзбекистонда махсус иқтисодий зона ва технопарклар иштирокчилари сони 8 мингдан ошди.