Ўзбекистон йил бошидан бери газ импортини 84 фоизга оширди

ТASHKENT. Кazinform — Ўзбекистон жорий йилнинг январь-май ойларида газ импортини оширди, деб хабар беради Кazinformнинг Тошкентдаги мухбири.

Фото: Pexels

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида табиий газ импорти 84,1 фоизга ўсиб, 724,7 миллион долларни ташкил этди. Хусусан, май ойида Ўзбекистоннинг табиий газга бўлган талаби ошди ва бир ой ичида ушбу ресурсни сотиб олишга 216,4 миллион доллар сарфлади.

Шу билан бирга, экспорт 29,6 фоизга камайиб, жами 202,9 миллион долларни ташкил этди. Февраль ойида Ўзбекистон хорижий бозорларга катта миқдорда газ экспорт қилди (92,7 миллион доллар), май ойида эса бу кўрсаткич 73,5 миллион долларгача камайди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-май ойларида 502,2 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.