Ўзбекистон ва Хитой кичик ядровий реакторлардан фойдаланиш имкониятларини ўрганади
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Атом энергияси агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев ва Хитойнинг CNOS компаниясининг (CNNC шоъба корхонаси) бош директори Вэй Фуки Шанхайда учрашиб, икки давлат ўртасидаги атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди, деб хабар беради Каzinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.
Фото: Uzatom агентлиги
“Учрашувда CNNC компанияси билан атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш имкониятларини ўрганиш, АЭС қуриш бўйича Хитойнинг илғор тажрибасини ўзлаштириш, Хитойнинг кичик модулли реакторларидан Ўзбекистонда фойдаланишга келишиб олинди”, – дейилади Uzatom агентлиги хабарида.
Фото: Uzatom агентлиги
Эслатиб ўтамиз, минтақадаги биринчи кам қувватли атом электр станцияси Ўзбекистонда Россия технологияси асосида қурилади.
Яқинда Ўзбекистон ва Россия АЭС қуриш бўйича шартноманинг кучга кириши тўғрисидаги протоколни имзолади.
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы