Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Dunyo» ахборот агентлиги хабарига кўра, яқин бир неча йил ичида расмий Тошкент ва Теҳрон ўртасидаги иқтисодий, маданий-гуманитар алоқалар ривожланишнинг янги босқичига кўтарилган.
“Учрашувда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида туризм бўйича қўшма қўмита тузиш ва ЮНEСКО доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари муҳокама қилинди”, – дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Эрон томони Ўзбекистон сайёҳлик компанияларини жорий йилнинг 11-14 февраль кунлари Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган 18-Халқаро туризм кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистонга 7,3 млндан зиёд сайёҳ ташриф буюрган. Шу билан бирга, Тошкент 2024 йилда 2,2 миллион қозоғистонлик саёҳатчини қабул қилишни режалаштирган эди.