TASHKENT. Kazinform - Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2024 йил 1 декабрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ЎР Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Унга кўра:
— базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар (1-босқич);
— ПФ–213-сон (31.08.2022-й.) Фармони асосида қорақалпоғистонлик ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич);
— ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) талабалар.
Бунда:
қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 25 фоизи миқдорида;
табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар, улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиевнинг янги жанг санаси ҳақида хабар берган эдик.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.