Ўзбекистон асосан қайси давлатларга маҳсулот экспорт қилмоқда
18:10, 26 Ноябрь 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 29 млрд АҚШ долларини ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,8 % га юқори.
Мазкур даврда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ТОП-10 давлатлар (АҚШ долларида):
- Россия – 3,6 млрд
- Хитой – 1,6 млрд
- Қозоғистон – 1,2 млрд
- Афғонистон – 1,2 млрд
- Туркия – 942,4 млн
- Франция – 774,3 млн
- БАА – 610,8 млн
- Қирғиз Р. – 491,5 млн
- Тожикистон – 470,9 млн
- Покистон – 319,7 млн
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга асосан қайси маҳсулотлар импорт қилинаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда машҳур брендларнинг аутлет марказлари очилади.
Ўзбекистонда 390,3 мингта кичик корхона ва микрофирмалар фаолият юритмоқда.