Ўзбекистон Аргентинадан 482 тонна лимон импорт қилган
15:42, 20 Ноябрь 2025
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йил январь-сентябрь ойларида 11 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 2,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 6 476 тонна лимон импорт қилинган.
“Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 360 тоннага ёки 2,3 баробарга камайган”, - дейилади хабарда.
2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга энг кўп лимон етказиб берган давлатлар:
Тожикистон – 2 107 тонна;
Туркия – 1 968 тонна;
Хитой – 1 034 тонна;
Аргентина – 482 тонна;
Қозоғистон – 331 тонна;
Бошқа давлатлар– 554 тонна.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хусусий мактаблар сони 4,5 баробарга ошгани ҳақида хабар бергандик.
Ўзбекистонда цемент импорти 8,6 баробарга камайган.