ASTANA. Kazinform — 2024 йилда “Шимбулоқ” тоғ-чанғи курорти 1,5 миллион меҳмонни қабул қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.
“Бу - маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг умумий сони. Тоғ-чанғи курортига ёз ва қиш мавсумида деярли бир хил миқдордаги сайёҳлар ташриф буюрган. Яъни, ёз мавсумида Шимбулоқга 700 минг, қиш мавсумида 800 минг киши ташриф буюрди. Туристлар сонининг йиллик ўсиши 24 фоизни ташкил этди”, - дея хабар беради вазирлик.
Алмати шаҳрида жойлашган “Шимбулоқ” тоғ-чанғи курорти мамлакат аҳолиси ва хорижлик меҳмонлар орасида кенг оммалашди. Бу ерга Россия, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Яқин Шарқдан сайёҳлар тез-тез келишади.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.