Туркиядаги зилзиладан саккиз кун ўтиб, 6 ва 12 ёшли болалар тирик топилди

Фото:
ASTANA. АNADOLY-Кazinform – Туркиянинг Адияман вилоятида содир бўлган зилзиладан 178 соат ўтиб қутқарувчилар вайрон бўлган уй остидан олти ёшли Мирай исмли болани қутқариб олди. Бу ҳақда Кazinform Анадолу агентлигига таяниб хабар беради.

Вайрон бўлган бино вайроналари остида омон қолганларни қидириш ишлари олиб борилган Алитош турар-жой массивидан хушхабар келди.

Мирай касалхонага олиб кетилди.

Мамлакатнинг Ҳатай вилоятидаги зилзиладан 182 соат ўтиб эса вайроналар остидан 12 ёшли бола чиқарилди.

Антакьянинг Джабрайил турар-жой массивида қулаган бино вайроналари остидан Каан исмли бола қутқариб олинди. Бола касалхонага ётқизилган.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Эпицентри Туркиянинг Қаҳраманмараш шаҳрида бўлган вайронкор зилзила қурбонлари сони 31,6 мингдан ошди.

Президент Режеп Таййип Эрдоғон Туркияда табиий офат қурбонлари хотирасига 7 кунлик миллий мотам эълон қилди.

Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Грекия Киприда ва Ироқда ҳам сезилди.

Фото: Анадолу агентлиги