Антакянинг Ордабоши кўчаларида иш олиб бораётган қутқарув гуруҳи вайрон бўлган уйнинг тошлари орасида қолиб кетган икки кишини қутқарди.
Улар зудлик билан 26 ёшли Меҳмет Али Шакироғли ва 34 ёшли Мустафо Авчини олиб чиқишди. Икки киши Қаҳраманмарашдаги зилзиладан 261 соат ўтиб қутқарилди.
Уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилди.
6 феврал куни эпицентри Қаҳраманмарашда 7 баллдан юқори бўлган иккита зилзила қайд этилди. Мамлакатнинг 10 вилоятида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан, Сурияда ер ости силкинишлари кузатилган.
Президент Режеп Таййип Эрдоған Туркияда етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Вайронкор зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 36,1 минг кишидан ошди.
Фото: aa.com.tr