ASTANА. Kazinform — Туркияда 19—25 март кунлари бўлиб ўтган оммавий норозилик намойишлари чоғида 1879 киши ҳибсга oлинди.Бу ҳақда 27 март, пайшанба куни мамлакат ички ишлар вазири Али Ерликая маълум қилди, дея хабар беради DW.
Вазирнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинганларнинг 260 нафари ҳибсда, 662 нафарининг иши кўриб чиқилмоқда, 489 нафари эса озодликка чиқарилган.
Туркия ички ишлар вазирлиги dpа агентлигига барча намойишчилар ҳуқуқ-тартибот идораларига қаршилик кўрсатгани учун ҳибсга олинганини айтди.
Ерликаяга кўра, оммавий намойишлар чоғида 150 нафар полициячи яраланган. Мамлакатда оммавий йиғилишларга қўйилган тақиқ 1 апрелгача узайтирилди.Аввалроқ 1100 дан ортиқ одам ҳибсга олингани хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда оммавий норозилик намойишлари Истанбул мэри ва мухолифат етакчиларидан бири Экрем Имомўғлининг қўлга олиниши ва кейинчалик қамалиши ортидан бошланган эди.
Истанбулда йиғилиш ва митинглар тақиқланганига қарамай, мамлакатнинг бир қанча вилоятларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
23 март куни Экрем Имомўғли Туркия президентлигига номзод сифатида кўрсатилган эди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.